Линклар

Мусулмон мамлакатларида норозилик намойишлари давом этмоқда.


A. ARAL http://gdb.rferl.org/BD024F4C-FF89-4E17-B226-34634449B8DA_w203.jpg Бугун Покистон пойтахти Исломободда Муҳаммад Пайғамбарнинг карикатурасига қарши диний гуруҳлар томонидан режалаштирлган норозилик намойиши олдидан 100 дан зиëд одам ҳибсга олинди.

Шунигдек “Жамияти Исломий” коалицияси таркибидаги олти партия раҳбарлари уй қамоғида ушлаб турилди. Маълумки дастлаб Данияда чоп этилган карикатуралар кейинчалик Европанинг бошқа наширларида қайта босилгани мусулмон дунëсининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларга қарши намойишлар дунëнинг уч қитъасида давом этмоқда.

Мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари карикатуралар туфайли вужудга келган бўҳронини бартараф этиш иложини топаолмаяпти. Жорий ҳафта Покистонда юз берган зўравонликлар натижасида беш одам ҳалок бўлди. Исломобод ҳукумати олти диний партия раҳбарлари ва бошқа юзлаб диндор фаолларни ҳибсга олди.

Мухолифатдаги депутат Мавлоно Фазул Раҳмон “Жамияти Исломий” коалицияси норозилик намойишларини давом эттиришга аҳд қилганини айтаркан¸ ҳукуматнинг бундай намойишларга йўл қўймаслиги конституцияга зиддир¸ деб таъкидлади.

Аммо Покистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдори Муҳаммад Али Исломободда берган баëнотида¸“беш ëки ундан кўпроқ одам бир жойга тўпланса¸ улар ҳибсга олинади”¸ - деб таъкидлади.

Айни пайтда¸ Покистон Президенти Парвез Мушарраф Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларни яна бир бор қоралади.

“Мен бир мусулмон сифатида бу таҳқиромуз карикатураларни қаттиқ қоралайман. Мен ҳар доим айтганимдек¸ у экстримистми¸ террорчими¸ мўътадилми¸ ўта мўътадилми ëки тараққийпарвар мусулмонми бу масалада барчамиз якдилмиз”¸ - дейди Покистон президенти.

Айни пайтда¸ Мушарраф намойишчиларни тинчланишга чақирди.

Покистонда вужудга келган вазият туфайли Дания ўзининг Исломободдаги элчихонасини вақтинча ëпишга мажбур бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Дания мавжуд хавфсизлик шароитидан қониқмагани учун шундай қарорга келганини айтди.

АҚШнинг собиқ Президенти Билл Клинтон Покистонга сафари чоғида одамларни тинчланишга чақириб¸ мазкур карикатураларнинг чоп этилиши хатолик бўлганини таъкидлади.

Бугун Индонезияда юзлаб намойишчилар АҚШни Исломни йўқ қилишга ҳаракат қилаëтганликда айблаб¸ АҚШ элчихонасини тошбўрон қилдилар. Намойишда ҳеч ким жароҳатланмади.

Нигерияда Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларга қарши бўлиб ўтган нарозилик намойишларида 16 одам ҳалок бўлди. Жума куни Ливанда намойишчилар билан полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда камида 10 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG