Линклар

Таълим ва афғон аëлларининг келажаги


Ҳ. Бобожон

Утган хафта Халкаро Хотин кизлар куни бутун дунё буйлаб кенг нишонланар экан, бу йилги байрам давомида биринчи эътибор афгон жамиятида хотин кизлар ролига каратилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью Йоркдаги бош кароргохида аёллар мавзуига багишлаб утказилган конференцияда хам унинг иштирокчилари Афгон жамиятига аёлларнинг интеграциялашуви билан боглик масалаларни мухокама этдилар. Афгонистонда Толибон режими агдарилиб баркарорлик карор топар экан эндиликда мамлакатда афгон аёллари ва гендер мувозанатини таъминланишига мухим эътибор каратилаётир.
Афгон аёлларининг бугунги муаммолари хакида тухталар экан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан жамиятда мувозанатни тиклашда биринчи навбатда аёллар масаласига эътобор каратилиши зарурлигини кайд этди. Афгон аёллари конкрет ёрдамларга мухтож, шундай экан биринчи навбатда кизларнинг илм олиш хукукларини таъминлаш максадида мактаблар, ишонч марказлари очилиши зарурлигини алохида таъкидлайди БМТ рахбари. Хотин-кизларнинг бугунги муаммолари хусусида гапирар экан Кофи Аннан жумладан:

Каерда уруш, каерда конфликт булмасин биринчи навбатда хотин-кизлар унинг курбони булади. Аёлларга нисбатан айникса оилада зуравонлик, бутун дунё буйлаб эпидемия каби таркалмокда, хотин-кизлар савдоси билан боглик жиноятлар эса уюшган жиноятлардан хам кура купрок илдиз отмокда. Аёллар мехнати камситилмокда ва шу жихатдан куплаб мамлакатларда хотин –кизлар иккинчи даражали ишлар билан банд булиб колмокда.

АКШнинг хозирги президенти Жорж Бушнинг рафикаси Лаура Буш хам БМТ хотин кизлар анжуманида иштирок этди. Унинг кад килишича хозирда Афгонистон жамиятни кайта куришда кенг имкониятларга эга. Аввалам бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Америка Кушма Штатлари, бошка донор давлатлар, шунингдек Афгонистон вактли хукуматининг бу борадаги харкатлари таксинга сазовор. Шу жихатдан Афгонистонни кайта тиклашда биринчи эътибор таълимга каратилиши зарурлигини таъкидлайди Лаура Буш.

Укимишли аёллар ва болаларсиз тарккиётга эришиб булмайди. Агар инсонлар билимли булсагина жамиятнинг барча курсаткичлари яхшиланади. Масалан аёлларни уктиш, бу борада уларга кенг имкониятлар яратиб бериш оркали болалар саломатлиги хам яхшиланиши мумкин. Биргина мисол, урта маълумотга эга аёлларнинг болалари орасида улим даражаси бошлангич маълумотли аёлларникидан 36 фоизга кам.

Буш хоним фикрига хамоаханг равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси Президенти Хан Сонг Су Афгонистонга ёрдам берувчи давлатларни вактли хукуматнинг кизлар илм олиш хукукларини таъминлаш борасидаги харакатларини куллаб-кувватлашга чакирди.

Халкаро хамжамият Афгонистон вактли хукуматининг мамлакатни кайта тиклашдаги хотин кизлар ролини ошириш, уларга тенг хукукли хамкор сифатида каралишини кулаб-кувватлашда давом этиши керак. Донор давлатлар Афгонистонга ёрдам берар эканлар, бирничи навбатда хотин – кизлар хукуклари таъминланишига эътибор каратишлари лозим. Бу борада айникса уларнинг билим олиш хукуклари кафолатланиши жуда мухим.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер масалалари буйича махсус вакили Анжела Кингнинг таъкидлашича Афгонистонда хали хам аёллар хукуклари таъминланишига карши кучлар сакланиб колмокда экан.

Аёллар ишлари буйича вазирлик идораси вактли хукумат тузулганидан буён икки ой давомида хатто узининг биносига хам эга булмай келди. Куриниб турибдики Аёллар ишлари буйича идора шунчаки расмийтчилик учун номига фаолият олиб бормокда. Бирок бу каби расмиятчиликлар оркали мамлакатда аёллар масаласини хал этиб булмайди.

Кароргохи Вашингтонда жойлашган Аёл кочкинлар нодавлат ташкилоти президенти Сима Вали фикрига кура Афгонистонда аёлларнинг хукулари мамлакатнинг 1964 йилги конституцияси билан кафолатланган. Хатто улар 1920чи йиллардан буён сайлаш ва сайланиш хукукига хам булганлар. Бирок Вали сунгги пайтларда Афгонистонда аёлларнинг жамиятда карор бериш жараёнларида иштироки бугиб куйилганидан ташвишланиш билдирди. Унинг кайд этишича бунга миллий урф-одатлар ва маданий анъаналар тускинлик килмокда.

Маданий урф-одатлар афгон аёлларини хизматкорга айлантириб куйиши, уларининг фукаролик хукуларидан махрум килиши бу жуда хавфли. Мен бу ерга бир нарсани тушунтириб бериш учун келдим. Менинг маданиятим аёлларга нисбатан зуравонлик, уларни кийнокларга солишни, номусига тегишни, фохишалик ва кизлар савдоси билан шугулланишни таргиб этмайди. Менинг диним аёлларнинг камситилишига, уларнинг иккинчи даражали шахсга айланиб колишига йул куймайди.
Муслима аёллар хукулари химоячиси Иордания маликаси Нурнинг кайд килишича афгон аёллари учун устивор йуналишлар бу хавфсизлик, саломатлик, таълим ва энг мухими уларнинг жамиятдаги иштирокининг оширилишидир. Нур аёлларни укитиш оркали уларнинг хукуларини таъминлаган буламиз деб таъкидлайди

Агар биз аёлларни укитсак улар кандай хукукларга эга эканликларини тушуниб етишади, Куръон-хадисларни урганишади. Чунки Куръонда аёллар эркаклар билан тенг хукукли экани, уларнинг билим олиш ва бошка фундаментал хукуклари курсатиб берилган.

Нурнинг таъкидлашича Афгонисон каби давлатларда аёлларнинг жамият хаётидаги иштирокини кутариш, айникса кишлок жойларида анча мушкул. Унга кура бу масалани хар хил конунлар кабул килиш ёки мавжуд конунларга узгартишлар киритиш оркали хал этиб булмайди. Шундай экан гендер тарбияларини ёш афгон кизларидан бошлаш керак дейди Нур хоним.
XS
SM
MD
LG