Линклар

logo-print

Усама бин Модем. Ал-Қаида тармоғи Интернет тармоғи ëрдамида қайта бирлашишга уринмоқда


Normatov

Ҳафта бошида АҚШ контрразвекаси расмийлари Ал-Қаида террористик тармоғи аъзолари Интернет ëрдамида Покистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида қайта гуруҳларга бирлашишга уринаëтганларини тасдиқловчи маълумотлар қўлга кирилганини маълум қилишди.

Ал-Қаида ва қатор бошқа ҳалқаро террористик ташкилотлар ўз фаолиятларида юқори коммуникация технологиялари¸ шу жумлардан Интернетдан кенг фойдаланаëтганлари бугун ҳеч ким учун сир эмас. Баъзи мутаҳассисларнинг фикрига кўра эса¸ Интернет бўлмаганида террорчилар 11 сентябрдагидек йирик ҳужумларни ташкиллаштира олмаган бўлардилар.

Ислом¸ терроризм¸ Интернет. Бундан 10-15 йил аввал бир кун келиб бу сўзлар ëнма ëн келишини ҳеч ким ҳаëлига келтирмаган бўлса керак. Юқори теҳнологиялар ва терроризм бугун воқеликка айланган нарса. Ал-Қаида тармоғи ўз фаолиятида Интернетдан ва компютер технологияларидан кенг фойдаланаëтгани 11 сентябр ҳодисаларидан анча олдин маълум эди. USA Today газетасининг 2001 йил 6 феврал сонида яъни¸ жаҳон савдо маркази ва Пентагондаги фожеадан 8 ой олдин қуйидаги ҳабар эълон қилинди.
“Усама бин Ладен АҚШ ва АҚШнинг иттифоқдошларига қарши террор фаолятини режалаштириш учун Интернетдан фойдаланмоқда. АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари расмийларининг сўзларига кўра бин Ладен ва бошқа эстремистлар бўлажак терактлар нинг ўлтказилишмуддатлари ва жойлари ҳақдаги маълумотларни Интернетдаги спорт мавзуидаги ҳангомалар бурчаклари¸ веб-конференциялари ва порнографик саҳифаларда яширмоқдалар. Бунда улар маҳсус шифрлардан фойдаланишмоқдаларки¸ мутаҳассис бўлмаганлар¸ шифр ортига яширилган маълумотарни кўра олишмайди. Бўлажак терактларга оид тафсилотлар бутун Интернет бўйлаб ëйилган кўринишда сақланмоқда ва сирли кодларни билган террор ташкилотининг аъзоларигина уларни бир жойга жамлаб¸ улар билан танишиш имконига эга” (Иқтибос тугади).

Эслатиб ўтамиз ушбу ҳабар АҚШ газетасида ўтган йил 6 феврал куни пайдо бўлган. Кейин нималар содир бўлгани ҳаммага яҳши маълум.

11 сентябр фожеалари минглаб одамларнинг ҳаëтларини олиб кетди. АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Афғонистондаги террор ўчоқларига қарши мисли кўрилмаган амалиëтларини бошлаб юборишди. Толиблар ағдарилди. Ал-Қаиданинг Афғонистондаги лагерлари вайрон этилди. Ҳаво зарбаларидан омон қолган толиблар ва ал-қаида жангарилари тарқалиб кетишди. Бироқ Афғонистондаги Ал-қаидачилар айсбергнинг бир учи ҳолос. АҚШнинг маълумотларига кўра¸ ташкилотнинг ўнлаб мамлакатларда
яширин фаоллари бор.

Ҳозир улар қайта бирлашишга уринмоқдалар ва бунда уларга яна Интернет ëрдам бераëтган кўринади.

АҚШ контрразведказилари Интернет орқали Ал-Қаида аъзоларининг кибер макондаги ëзишмаларидан бир нечтасини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Мактублардан кўриниб турибдики шу кунларда террор ташкилоти Афғонистондаги мағлубиятдан сўнг Покистонда қайта бирлашишга уринмоқда.

Гарчи Интернетдан чиқариб олинган мактубларда Ал-Қаиданинг режалари ҳсусуда ҳеч нарса дейилмаган бўлсада¸ АҚШ расмийлари Усама бин Ладен Америкага қарши
янги терактлар ҳозирлаëтган бўлиши мумкинлигидан ташвишланишмоқда.

Ўтган бир неча ҳафта давомида қурлланган бир неча юз АлҚаида жанагриси ГАРДЕЗ районида қайта бирлашган. Уларнинг сафларига толиблардан ташқари чечен ва ўзбек миллатига мансуб жангарилари қўшилганлари ҳақдаги маълуотлар ҳам бор.

Ҳозирча Ал-Қаида ташкилти аъзолари Интерентдан шунчаки ўзаро аълоқа қилиш учун фойдаланаяпдиларми¸ ëки интернетда ташкилотнинг марказлаштирилган структураси мавжуми¸ бу ҳақда аниқ бир малумот йўқ.

Аниқ бўлган нарса шуки¸ ҳозир Ал-Қаида қарйта бирлашишга уринмоқда ва бу борада асосан Интернетга таянаëтир.

Шуни айтиб ўтиш керакки¸Интернет ëрдамида қидирув ишларини олиб бориш ўта оғир иш. Бутун дунë бойлаб ëйилган террорчиларбир бирларининг мактубларини аэропортлар¸ вокзаллар ва йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида жойлашган Интернет қаҳваҳоналарида¸ бошқача айтганда ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимларидан икки қадам нарида очиб ўқишлари мумкин.

Ҳалқаро маҳсус ҳизматлар ҳозирча Интернетни террорилардан ҳимоя қилишнинг самарали воситасини топа олмаганлар. Интернетда эса бугун 2 миллиарда яқин сайт мавжуд бўлиб¸ ҳалқаро аҳборот макони орқали ҳар кун ўтадиган электрон мактублар сони 28 миллиарни ташкил этади. Бу эса ер юзида яшаëтган одамлар сонида тўрт ярим марта кўпдир.

Бироқ Интернетдек тармоқни ярата олган тафаккур¸ бир кун келиб уни ëвуз ниятли одамлардан ҳимоя қилиш воситаларини ярата олишига ишонгингиз келади.
XS
SM
MD
LG