Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:38

Афғонистондаги Сўнгги Зилзиладан Омон Қолганлар ва Ёрдам Кўрсатувчи Гуруҳлар Инсонпарварлик Ёрдамларини Талон-Тарож Қилган Қўмондонларни Айблашди.


Ўтган душанба куни Афғонистоннинг Бағлон вилоятида кучли ер қимирлагани оқибатида минглаб оилалар уйсиз қолишди. Нобуд бўлганлар сони ҳали ҳам аниқ эмас, аммо вилоятда ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштираётган БМТ маълумотларига қараганда, таҳминан 700 ёки 800 одам қурбон бўлган. Зилзила кучи эса Рихтер шкаласида 5 бутун ўндан 8 баллни ташкил қилган. Ёрдам берувчи гуруҳлар тезда Бағлон вилоятига гуманитар ёрдам жўнатишди. Ноябрь ойида ашаддий Толиблар режими ҳокимиятдан четлаштирилганидан бери БМТ ва ёрдам кўрсатувчи бошқа ўнлаб гуруҳлар Афғонистонда актив фаолият олиб боришмоқда. Ушбу гуруҳлар табиий офат рўй берган минтақага шошилинч равишда чодирлар, кўрпа-тўшаклар, озиқ-овқат ва дори-дармонлар юборишди. Халқаро тинчликни сақловчи кучлар ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари мазкур ёрдамларни вертоллётлар орқали етказиб беришди. Россия тўлиқ дала шифохонасини қуриш учун керак бўлган анжомларни бир колоннада жўнатди. Ҳозир зилзиладан омон қолган одамларнинг аксарияти етарлича озиқ-овқат ва чодирлар билан таъминланган. Аммо кўплаб Афғонистонликларнинг шикоят қилишларича, айрим маҳаллий қўмондонлар катта хажмдаги инсонпарварлик ёрдамларини ўзларининг шаҳсий эҳтиёжлари учун олиб кетишмоқда. Тирик қолганлардан бири, Хусайн Сидиқий табиий офатда уйи вайрон бўлиб, 3 фарзандидан ажралди ва ҳозир омон қолган аёли ва 3 боласи билан чодирда кун кечирмоқда. Унинг айтишига қараганда, Бағлон вилоятидаги Шимолий Альянс қўмондонлари ёрдам кўрсатувчи гуруҳлардан кўплаб гуманитар ёрдамларни олишиб, буларни тирик қолган одамларга етказиб беришлари хақида ваъда қилишган. Аммо аслида эса қўмондонлар бу ёрдамларни ўзларининг тарафдорларига беришган ёки сотишган. Бағлон вилоятининг Наҳрин шаҳарида омон қолган кўплаб одамлар шунга ўхшаш шикоят қилишди. Қўмондонлар бу инсонпарварлик ёрдамларини сотишгани аниқ. Улар бу ёрдамларни Наҳрин шаҳридан бошқа жойлар ва вилоятларга олиб кетишди. Биз халқаро ҳамжамиятдан қўмондонларнинг бундай хатти-ҳаракатларига чек қўйишини сўраймиз. Биз отишмалар овозини эшитишни хоҳламаймиз, урушлар оқибатида вайронага айланган Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ўрнатилишини истаймиз”, дейди душанба кунги зилзиладан омон қолганлардан яна бири, ўғлидан ажралган Жавед исмли дўкондор. Унинг фикрича, халқ ишончини қозонган маҳаллий оқсоқоллар ва номоёндалар орқали ёрдамларни азият чеккан одамларга тақсимлаб бериш билан – коррупциянинг бундай кўринишига барҳам бериш мумкин. Бағлон вилоятининг Наҳрин шаҳрида фаолият олиб бораётган энг йирик ёрдам кўрсатувчи гурухлардан бири Франциянинг АКТЕД ташкилотидир. Ташкилотнинг Наҳриндаги матбуот вакили Шарин Загунинг айтишига кўра, унинг ташкилоти қўмондонлар айрим ёрдамларни олиб кетишаётгандан хабари бор.
“Агентликлар ёрдам беришга ҳаракат қилишаяпти, лекин назорат қилинмаётган маҳаллий қўмондонлар зилзиладан зарар кўрган одамлар учун ажратилган ёрдамларни олиб кетишмоқда”, деди Шарин Загу. БМТнинг Афғонистон бўйича матбуот вакили Мануел де Алмеиданинг айтишига кўра, қўмондонларнинг бундай хатти-харакатлари текширилмоқда аммо олиб кетилган ёрдамларни қайта қўлга киритишга умид йўқ. “Афсуски хозирча бизда бошқа маьлумот йўқ, агар бу тасдиқланса қандай чора кўрилиши керак? Албатта, бундай вазият хавфсизлик масаласидир ва Афғонистон хукумати хавфсизликка жавобгар бўлгани туфайли, биз бу борада улар билан ишлашимиз керак”, деди БМТ матбуот вакили Де Алмеида. Толиблар хокимиятда бўлган пайтида ва АҚШ етакчилигида Афғонистонда аксил террор кампанияси бошланганда ҳам ёрдам кўрсатувчи гуруҳлар таҳдидларга учраган ва ёрдамлар талон-тарож қилинган эди. Аммо Афғонистон муваққат xукумати халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамига катта эҳтиёж сезаётгани боис, ёрдам кўрсатувчи гуруҳлар бундай хатти-ҳаракатларга чек қўйилишига умид қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG