Линклар

Исроил ҳарбийлари бугун ҳам Ғарбий соҳилдаги Фаластин мухториятига қарашли ерларини ишғол қилиш ҳаракатларини кенгайтириб бормоқда.


Чунончи, танклар ва зирҳли машиналар билан қуролланган Исроил аскарлари бугун Байтул-ҳам марказига бостириб кирганлар, айни пайтда саҳарда Тулкарм шаҳарчасини босиб олганлар.
Рамаллоҳ шаҳрида Исроил ҳарбийлари ва Фаластин хавфсизлик кучлари ўртасида отишма қайд этилган. Исроил аскарлари Фаластин хавфсизлик биноси биносини ишғол қилишга уринмоқдалар. Мазкур бино ичрасида 400 га яқин фаластинлик борлиги тахмин қилинмоқда.
Рамаллоҳ ва Фаластин мухторияти раиси Ясир Арафат идораси бугун бешинчи кундирки, Исроил танклари қамалида қолмоқда. Исроил аскарлари шаҳардаги уйларда бирма-бир тинтув ўтказиб, жангариларни қидириш операцияларини давом эттирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG