Линклар

Ислом конференцияси ташкилотининг Малайзия пойтахтида ўтаётган юқори даражали йиғинида терроризм моҳиятини белгилаш борасида иштирокчилар ўртасида бўлиниш юзага чиқди.


Кеча йиғин очилишида қилган чиқишида Малайзия бош вазири Маҳатир Муҳаммад, иштирокчиларни терроризмнинг расмий талқини борасида келишувга эришишга чақирган эди.
Ҳужумчилар ўз бошларича ёки ҳукумат кўрсатмаси билан, мунтазам ёхуд ноизчил шаклда ҳаракат қилаётганларидан қатъий назар, агар ҳужум тинч аҳолига қарши қаратилган бўлса, ҳужумчиларга террорчи деб қаралиши лозим,-деди ислом давлатлари намоёндаларига қилган таклифида Маҳатир.
Аммо бундай талқин, қатор давлатлар, хусусан Фаластин делегацияси томонидан рад этилди ва улар ўз жонига қасд қилиш орқали ҳужум уюштираётган фаластинликлар озодлик курашчилари экани ва шу йўл билан Исроил босқинига қарши курашаётганларини таъкидладилар.
Натижада, Куала-Лумпур йиғинининг якуний декларацияси лойиҳасидан, терроризм моҳиятини белгиловчи банд тушириб қолдирилди.
Мазкур ҳужжатда шунингдек, халқаро терроризмга қарши кураш баҳонасида исломий давлатларга ҳужум қилиш уринишлари кескин қораланди.
XS
SM
MD
LG