Линклар

logo-print

Афғонистондан олинган хабарларга кўра, бугун Бағром ҳаво базасига 100 га яқин жанговор амалиётларни бажарувчи Британия ҳарбийларининг келиши кутилмоқда.


Ҳозирда Афғонистондаги халқаро хавфсизлик кучларига қўмондонлик қилаётган Британия ҳарбийларининг умумсони шу ҳафта охирига бориб, 1 700 тага етади.
Айни пайтда, халқаро хавфсизлик кучлари матбуот вакили Тони Маршалнинг айтишича, пойтахт Кобулда содир этилаётган қотилликлар сони кун сайин кўпайиб бормоқда.
Қайд этилишича, қотиллик ва қароқчилик, айниқса, Кобулнинг олтинчи секция деб аталаётган ғарбий қисмида кўпайган ва бундай жиноятларни Кобул ташқарисидаги қуролли гуруҳлар амалга ошираётгани тахмин қилинмоқда.
24 соат тинимсиз Кобул кўчаларида патруллик қилаётган халқаро ҳарбийлар, кучайиб бораётган жиноятчиликни жиловлаш борасида маҳаллий раҳбарлар ва шаҳар аҳолиси билан маслаҳатлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG