Линклар

АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд, Эрон, Ироқ ва Сурияни Яқин Шарқдаги зўравонликларни қўллаётганликда айблади


Рамсфелд мухбирларга , бу учала давлат ҳукуматларининг сиёсий қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш орқали амалга оширилаётган террор ҳужумларни рағбатлантириш ва молиялаштираётганини кўрсатувчи далиллар борлигини билдирди.
Хусусан, Пентагон раҳбарининг қайд этишича, Эрон ва Сурия Ливандаги террорчиларга қурол-яроғ жўнатмоқда, Ироқ эса, ўз жонига қасд қилиш орқали исроилликларга қарши террор хуружлари уюштирганлар оиласига 25 минг доллар маблағ таклиф этмоқда.
Бундай айбловни дарҳол рад этган Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харрозий, исроилликларга қарши ҳужум қилаётган фаластинликлар террор эмас, балки Исроил босқинига қарши ҳақ курашни амалга ошираётганларини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG