Линклар

logo-print

Осиё тараққиёт банки президенти, Афғонистонни қайта тиклаш ишларида муваққат ҳукуматга ёрдам бериш мақсадида 4 апрел куни Кобул шаҳрига боради.


Банк президенти Тадао Чинонинг Афғонистон муваққат ҳукумати бошлиғи Ҳамид Карзай, ҳамда БМТ бош котиби Коффи Аннан-нинг Афғонистондаги вакили Лаҳдар Браҳимий билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. У шунингдек, яқинда юз берган кучли зилзила ҳақида ҳам маълумотлар тўплайди.
Манила шаҳрида жойлашган Осиё тараққиёт банки, келаси 2.5 йил ичида Кобул расмийларига 500 миллион доллар миқдорида қарз ва грантлар бериш-ни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG