Линклар

Бугун Исроил қўшинлари, ғарбий соҳилдаги Байтул Ҳам шаҳрига тахминан 200 нафар насроний диндорларни киритмадилар.



Рим католиклари патриархининг Қуддус шаҳридаги котиби руҳоний Раед Абу-са-лия, Исроил армияси Байтул Ҳамни “ёпиқ ҳарбий зона” деб, эълон қилганини айтди. Исроил кучлари шахарга бостириб кирганидан кейин, ушбу руҳонийлар фаластинликларга ўз бирдамлигини кўрсатиш мақсадида ўша ерга келганлар. Насронийлар учун энг МУҚАДДАС ҳисобланган Черковда 200тагача фаластинлик бошпана топган.

Бугун Исроил ҳарбийлари, ғарбий соҳилдаги Женин ва бир қатор қишлоқларни босиб олиш орқали Фаластин ҳудудларидаги ўз назоратини янада кенгайтирди. Ҳабарларда, Исроил қўшинлари қаршиликка учрагани билдирилди.

Юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун бугун кечки пайт БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлади.
XS
SM
MD
LG