Линклар

Европа Иттифоқи ва араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари, ЯҚИН ШАРҚ бўҳрони масаласиба, фавқулодда учрашувлар ўтказишга чақирдилар.




Араб Лигаси бош Котиби Амир Муса, Фаластин расмийларининг фавқулодда учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосига муфовиқ, араб ташқи ишлар вазирлари шанба куни Қоҳира шаҳрида учрашишларини маълум қилди.

Бугун Миср, Исроил билан ҳукуматлараро алоқаларни тўхтатганини, аммо дипломатик алоқалар узилмасдан қолишини эьлон қилди.
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг айни масала бугун кечқурун Люксембург шаҳрида учрашишлари режалаштирилган. Йиғилишда Франция президенти Жак Ширакнинг Яқин Шарқда кучайиб бораётган зўравонликларни тўҳтатиш йўлида, минтақага Европа Иттифоқи юқори даражадаги делегациясини жўнатиш ҳақидаги таклифини муҳокама этиш кўзда тутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ҳам томонларни, қон тўкилишини тўхтатишга чақирди.

Юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун бугун кечки пайт БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлади.
XS
SM
MD
LG