Линклар

Орол денгизи бўйича халқаро анжуман


Хасанжон

Орол денгизи қуриши оқибатида айниқса сўнгги 10 йил ичида Оролбўйи минтақасидаги экологик вазият оғирлашиб кетди. Минтақа давлатлари, ҳалқаро ташкилотлар, давлатга қарашли бўлмаган атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар ва бошқа идоралар биргаликда амалга ошираётган тадбирлар – Оролнинг қуриши, ҳамда Оролбўйидаги вазиятнинг ёмонлашувини тўхтата олмаяпти. Амударё қуйи оқимида сўнгги йилларда вужудга келган вазият, жаҳон ҳамжамияти томонидан тезлик билан зарурий чоралар кўрилишини талаб қилмоқда. Айрим мутахассислар фикрича, Орол денгизини қутқариб қолиш ва оролбўйи аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш имконларидан бири – Сибир дарёлари сувининг бир қисмини Марказий Осий минтақаси томон буришдир. Мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиқиш ва Ўзбекистон мутахассислари билан илмий асосланган бир фикрга келиш мақсадида, жорий йилнинг 8 – 10 апрел кунлари Россиянинг сув муаммолари билан шуғулланувчи етакчи ташкилотлари раҳбарлари, олим ва мутахассислари Ўзбекистонга келадилар.

Улар “Орол ва оролбўйи муаммолари – халқаро хамкорликка даъват” номли халқаро анжуманда қатнашадилар. Ушбу анжуман, ЭКОСАН халқаро жамғармаси, Россия федерацияси хукумати қошидаги халқаро илмий ва маданий ҳамкорлик Россия маркази, яъни Росзарубежцентрнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси ва Рим клуби маҳаллий бўлими ҳисобланган ЭКОСАН Тошкент клуби ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Муҳтарам Озодлик тингловчилари, Тоза табиат рукнининг келгуси сонида ана шу анжуманда муҳокама этилган муаммолар ва унда қандай қарорга келингани ҳақида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
ЭКОСАН маълумоти
XS
SM
MD
LG