Линклар

Малазиядаги ичимлик суви муаммоси.


Хасанжон

Малайзия ҳукумати сув таъминоти бўйича 51.9 млрд. Рингит, яъни 13.7 миллиард доллар ҳажмида маблағ сарфлаш кўзда тутилган бош режани тасдиқлади. Мазкур режа 62та лойиҳани, жумладан 47та тўғон қуришни ўз ичига олади. Меҳнат вазири ўринбосари Муҳаммад Холид Нордин айтганларига асосланиб, Нью Страйтс Таймс (New Straits Times) газетасининг хабар беришича, лойиҳаларда сувдан унумли фойдаланиш, ичимлик сувини бир штатдан бошқасига жўнатиш ва шу каби бошқа ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Холид, ҳозирда 9млрд. 450 млн. литрни ташкил этган ичимлик сувига бўлган кундалик эҳтиёж, ҳар йили 6 фоизга ошиши ва 2010 йилга келиб бу кўрсаткичнинг 15 млдр. 205 млн. литрга етиши кутилаётганини айтди.

Малайзия ҳукумати тоғли Паҳанг штатидан аҳоли зич яшайдиган, Куала Лумпур шаҳри жойлашган Селангор минтақасига ичимлик суви олиб келиш учун 44.6 километрлик узунликда тунел қуради. Аммо ҳисоботда, эскирган сув қувурларини алмаштириш борасидаги хукумат таклифи ҳақида хеч қандай маълумот йўқ. Тахминларга кўра, эскириб кетган қувурлардан оқаётган сув, кундалик сарфтанаётган сувнинг 25 фоизини ташкил этмоқда. Селангордаги айрим сув таъминоти эски тизимга асосланган бўлиб, 40 йилдан ошган ушбу тизим қувурлари қўрғошин ва азбецдан ишланган.
German Press Agency
XS
SM
MD
LG