Линклар

Эверестни тозалаш.


Хасанжон

Дунёнинг томи, яъни ер юзидаги энг баланб ҳисобланган Эверест, алпинистлар фикрича, дунёнинг энг катта ахлатхонасига айланган. 5 апрел куни тўрт давлат алпинистларидан иборат гуруҳ, денгиз сатҳидан 8.850 метр баландликдаги Эверест чўққисига қараб кўтарила бошлайдилар. Улар, бошқа алпинист-лар ўзларидан кейин Эверестда қолдириб кетган кислород балонлари, полиэтилен, консерва идишлари, арқон ва палаткалардан иборат ахлат уюмларини ерга олиб тушадилар. Агар уддасидан чиқа олса, 29 кишидан иборат ушбу гуруҳ Эверест ён бағрида ўлган баъзи алпинистлар жасадларини ҳам ўзлари билан бирга тоғдан олиб тушадилар.

Ҳозиргача, дунёнинг 60та давлатидан 1.114та алпинист тоғнинг Непал ва Тибет тарафидан Эверестни забт этишга муваффақ бўлганлар. Тоғ ён бағрида эса, камида 167 нафар алпинист нобуд бўлган.
Reuter
XS
SM
MD
LG