Линклар

Бугун Бангкокда 21 нафар ўзбекистонлик аёл фоҳишаликда айбланиб ҳибсга олинган.


Таиланд полицияси вакили Саколрат Трисаватнинг маълум қилишича 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга келган туристларга ҳизмат кўрсатганлар. Уларнинг бир марталик ҳизмати 93 доллардан 116 АҚШ долларини ташкил этган. Маълумотларга кўра, барча аёллар Таиландга туристик визалар билан кириб олишган. Сўнгги пайтларда Таиланд ҳукумати фоҳишаликка қарши кескин чораларни қўлламоқда. Мамлакатнинг хорижлик саёҳларга гавжум бўлган Пхукет, Хат Йа ва Паттая шаҳарларида назорат кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG