Линклар

Бугун Жаҳон банки раҳбари Жэймс Вулфенсон ўзининг Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарини бошлайди.


Ташриф арафасида Вулфенсон Афғонистонда олиб борилаётган аксил-террор амалиётлари Марказий Осиё минтақаси глобал ҳавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаган. Келгуси ҳафтада Жаҳон банки раҳбари Алматида иш бошлайдиган Евроосиё иқтисодий саммитида иштирок этади. Пайшанба куни Вулфенсон Москвада Россия Президенти Путин билан Марказий Осиёдаги вазиятни мухокама этган. Учрашув давомида Путин Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақасидаги режалари Москвани бефарқ қолдирмайди, чунки минтақа иқтисоди Россияники билан чамбарчас боғлиқ деб таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG