Линклар

Россия ва Эрон энергетика, самалётсозлик, тарнспорт ва алоқа соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ниятида.


Бугун Москвада бу борада Россия Президенти Владимир Путин ва Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харозийлар ўртасида битимга эришилган.

Матбуот анжуманида чиқиш қилган Харозий Москва ва Техрон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамда атом – энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик очиқ характерга эга эканини айтган.

Америка Қўшма Штатлари Эроннинг Бушер шаҳрида Атом Электр Станцияси қурилишида Москва иштирокини бир неча бор танқид қилган эди. Шунингдек, Россиянинг Эронга қурол етказиб бераётгани Вашингтонни жиддий ташвишлантирмоқда.

Интерфакс агентлиги хабарига кўра учрашув давомида томонлар, шунингдек Яқин Шарқ, Афғонистон ҳамда Каспий денгизининг статуси билан боғлиқ масалаларни муҳокама этганлар.
XS
SM
MD
LG