Линклар

logo-print

Афғонистон вақтли ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай мамлакатдаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар мандати узайтирилажагига умид билдирди.


Бугун Анқарада Туркия Бош вазири Булэнт Эжэвит билан сўзлашувлар сўнгида чиқиш қилган Карзай Туркиянинг Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар миссиясига қўмондонлик қилиш қарорини олқишлади.



Қобулдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича бу ердаги толибон ва ал-қаида гуруҳлари америка солдатини ўлдирганларга ёки ушлаб берганларга мукофот ваъда қилишмоқда экан. Ана шундай таклифлар битилган варақалар Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятидан топилган. АҚШ қўшинлари ҳамда уларнинг иттифоқчилари март ойида мазкур ҳудудларда аксил – террор амалиётларни олиб боришган эди. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакилининг айтишича Афғонистондаги аксил-террор кучлари учун таҳлика ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Америка бўлинмаларига қарши сўнгги ҳужумлар чоршанба куни Шох-э-Кот водийсида амалга оширилган эди. Ҳозирда АҚШ кучлари Гардез ва Хост шаҳарлари атрофларида операцияларни давом эттиришмоқда.
XS
SM
MD
LG