Линклар

logo-print

Бугун Ўзбекистон парламенти президент Ислом Каримов ваколатини беш йилдан етти йилга узайтирилишини расман тасдиқлади.


Январ ойида ўтказилган референдум натижасига кўра бу борада мамлакат конституциясига ўзгартиш киритилган эди. Бироқ, Каримов навбатдаги 2007 йилга белгиланган президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эгами ёки йўқ, бу ҳозирча ноаниқ. Шунингдек, референдум натижаларига кўра мамлакатда икки палатали парламент ҳам жорий этилади. Олий Мажлис матбуот ҳизмати вакилларининг маълум қилишларича навбатдаги парламент сайловлари 2004 йилга белгиланган.
XS
SM
MD
LG