Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:07

Европа таъмирлаш ва тараыыиёт банки марказий осиёга жойлаштириладиган сармоялар хажмини оширади


Адолат Малик

Шу ҳафта Алматида "Беқарор замонларда барқарор ўсишни таъинлаш" мавзуида Евросиё иқтисодий саммити бўлиб ўтди. Анжуманда бизнес доиралари вакиллари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТ, Жаҳон банки, Европа таъирлаш ва тараққиёт банки, Ислом банки намояндалари, шунингдек бир қатор мамлакатлар юқори лавозимли расмийлари иштирок этишди. Улар Марказий Осиёда ўн биринчи сентябрдан кейин юзага келган вазият ҳамда минтақа давлатлари ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун божхона ва солиққа тортиш қоидаларини соддалаштириш, савдо алоқалари ривожига тўсиқ бўлаётган бюрократик муаммоларни ҳал этиш масалалари бўйича фикр алмашишди. чрашувда иштирок этган халқаро молия ташкилотлари вакиллари минтақа давлатларига сармоялар жойлаштириш учун яхши муҳитни яратиш, шу жумладан иқтисодий ислоҳотлар сурътларини тезлатиш муҳимлигига урғу беришди. Улар қулай шароитлар яратилса минтақа давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга тайёр эканликларини ҳам билдиришди.

Марказий Осиёда фаолиятини кенгайтиришга қизиқаётан мана шундай ташкилотлардан бири- Европа та.мирлаш ва тараққиёт банкидир. Банк 1991 йили Шарқий Европа мамлакатлари ва собиқ Совет Иттифоқи давлатларига бозор муносабатларига асосланган иқтисодиятни яратишда кўмак бериш ва бу ўлкаларга сармояларни жалб этиш мақсадида таъис этилган эди. Унинг асосий хиссадорлари Қўшма Штатлар, Япония ва Ғарбий Европадаги йирик давлатлардир. Банк раиси Жан Люмьернинг "Озодлик" мухбирига айтганларига кўра, жорий йилда унинг идораси минтақа давлатларига жаъи 400 миллион евро миқдорида сармоя ажратишни кўзда тутмоқда. Люмьер банкнинг Марказий Осиё давлатларига беришни мўлжаллаётган молиялари ҳажми ошганига сабаб деб, Афғонистонда Қўшма Штатлар етакчилигида ўтказилаётган аксил-террор ҳаракатлари натижасида, минтақадаги умумий вазият бир қанча барқарорлашгани ва демак-ки хорижий сармоялар учун муҳит ҳам яхшилаганини қайд этди. "Афғонистондаги вазият барқарорлашаётгани боис, минтақада янги имконлар очилмоқда. Янги вазиятда Ўзбекистон каби давлатлар илгаригидек, барқарорликни таъминлаш масаласида у қадар кучли босим ҳис этишмаяпти. Айни пайтда халқаро ҳамжамият Марказий Осиёга нисбатан қизиқиши кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бизнинг сармоядорлар ва Марказий Осиё давлатларига етказмоқчи бўлган фикримиз шу-ки, ҳозирда минтақани ривожлантириш учун ҳақиқатан ҳам реал имконлар пайдо бўлди. Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки бу жараёнларда қатнашишни истайди ва минтақа давлатларига ёрдам беришга тайёр". Жан Люмьернинг таъкидлашича, Марказий Осиёда хорижий сармоялар учун қулай муҳитни яратиш учун шу давлатларни бошқараётган ҳукуматлар ўз сиёсатларини ўзгартириб, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишлари ҳамда қонун устиворлигини таъминлашлари лозим. "Албатта, минтақа давлатлари бир қатор ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишлари керак. Порахўрликка қарши кураш, адлия тизими фаолиятини яхшилаш, қонун устиворлигини очиқ-ойдин равишда таъминлаш ҳам ислоҳотларнинг муҳим босқичларидир. Бу хусусий сармояларни жалб этиш учун зарур бўлган фундаментал масала, "- деди "Озодлик" мухбири билан суҳбат чоғида Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки раиси.

Унинг назарида, минтақада газ ва нефтнинг жуда катта заҳиралари борлиги шу худудларда жойлашган давлатлар ривожланишига кучли туртки бериши мумкин. Шу билан бирга, Люмьер у бошқараётган банкка ўхшаш молиявий тузилмалар ёрдами фақатгина нефт ва газ секторини ривожлантириш лойиҳалари билан чекланмаслиги кераклигини таъкидлайди. "Марказий Осиёда банкимиз ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Хусусан, биз минтақа давлатларининг фақат газ ва нефт соҳаларига қарам бўлиб қолмасликларини таъминлаш учун уларга иқтисодиятларининг турли соҳаларини ривожлантишга молиявий ёрдам беришга тайёрмиз. Қозоғистон ва Ўзбекистонда биз ресурсларимизни саноатнинг турли тармоқлари, шу жумладан нефт ва газ соҳасига ҳизмат кўрсатадиган ҳамда аҳоли талабларини қондирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган соҳаларни ривожлантиришга сарфлашни кўзда тутяпмиз, "- дейди Люмьер. У Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг минтақада савдо алоқaларини ривожлантиришга xиссаси сифатида, йўлларни таъмирлаш лойиҳаларидан бошлаб божхона ва солиқларга оид кўплаб қонун- қоидаларни осонлаштиришга қаратилган ишларни санаб ўтди. "Биз Ўзбекистон темир йўллари тармоқлари ва Тошкент аэропортини модернизация қилиш ишларини молия билан та.минладик. Биз Қозоғистон аэрпортлар тизимини модернизациялаш ишларига ҳам молия ажратдик, "- деб маълум қилди "Озодлик" мухбири билан суҳбатда Жан Люмьер. Унинг айтганларига кўра, Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки минтақа давлатлари молия тизимларини ҳам ислоҳ қилишга ёрдам беряпти. Бу ишлар асосан Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG