Линклар

Хитой Президенти Цзян Цземиннинг Германияга сафари давом этмоқда.




Бугун Хитой раҳбари бой давлатларни, глобаллашувнинг салбий оқибатларини йўқ қилишда ривожланаётган давлатларга ёрдам беришга чақирди. Давлат ташрифи билан Берлинга борган Цземин эркин савдо ва очиқ чегаралар сиёсатидан манфаат кўрган давлатлар, камбағал мамлакатларнинг қашшоқлашиб кетмаслиги масъулиятини ўз зиммасига олиши кераклигини айтди.

Сешанба куни Цземин Германия бош вазири Герхард Шрёйдер ва президент Жоханнес Рау билан учрашди. Музокаралар чоғида диний эркинлик, инсон ҳуқуқлари ва қонун устиворлиги муҳим экани таъкидланди.
XS
SM
MD
LG