Линклар

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Европа дипломатларини,


А. Файзулло

ўтган хафта хибсга олинишидан қочиб Франция элчихонасида бошпана топган муҳолифат вакилининг тергов ишларига аралашаётганлари учун айблади. Демократик Танлов харакатини ташкил қилган Ғалимжан Жакиянив Франция элчиҳонасини тарк этганидан кейин уй қамоғида ушлаб турилган эди аммо кеча кутилмаганда Павладар шаҳрига кўчирилди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналарининг номоёндалари Жакиянив уй қамоғида ушлаб турилган пайтида унинг билан ҳаддан ташқари узоқ вақтли учрашувлар ўтказаверишиб, тергов ишларига халақит беришган шунинг учун Жакиянивни Павладар шаҳрига кўчиришга тўғри келган. Павладар вилоятининг собиқ ҳокими Ғалимжан Жакиянив салоҳиятини суистемол этган деган шубҳа остида суроқ қилинмоқда. Унинг ўзи эса сиёсий сабабларга кўра ушлаб турилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG