Линклар

Афғонистонда деҳқонлар норозиликларига қарамасдан кўкнори экинзорлари пайҳон қилинмоқда.


Бугун БМТнинг Афғонистонда Наркотикларни назорат қилиш дастури директори Бернард Фрахининг айтишига кўра, душанба кунидан бери Нангарҳар, Хелманд ва Ўрузгон вилоятларида Афғонистон мувақат ҳукуматининг хавфсизлик кучлари ва маҳаллий вакиллар кўкнори экинзорларини пайҳон қилишмоқда. Фрахи Афғонистонда кўкнори экилган майдонларнинг умумий ҳажми тўғрисида маълумот бермади. Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни тўҳтатишга қаратилган ҳукумат кампанияси деҳқонларнинг қаттиқ норозиликларига сабаб бўлмоқда. Мазкур кампания бошланганидан бери хавфсизлик кучлари билан содир бўлган отишмаларда таҳминан 8 одам қурбон бўлди ва бир неча кишилар яраланди. Кеча БМТнинг муҳожирлар масаласи билан шуғулланувчи бошқармаси, Покистондаги Афғонистонлик қочқинларни ватанига қайтаришни вақтинчалик кечиктиришга мажбур бўлди чунки наркотикларга қарши олиб борилаётган кампаниядан норози бўлган юзлаб Афғонистонликлар Афғонистон ва Покистон ўртасидаги йўлларни тўсиб қўйишган.
XS
SM
MD
LG