Линклар

Қўшма Штатлар маъмурияти Ислом Каримивнинг президентлик муддати узайтирилганлиги тўғрисида афсусланиш билдирди ва Ўзбекистонда ислоҳотлар ўтказилишига чақирди.


Ўтган хафта Ўзбекистон парламенти навбатдаги президентлик сайловлари 2007 йил 23 декабр куни ўтказилишини билдирди. Бу эса Каримивнинг ҳозирги президентлик муддатини сал кам 8-йилга етказади. Аслида президентлик муддати 5-йил бўлиши керак эди аммо президентлик муддатини узайтириш учун канститутцияга тўзатиш киритиш тўғрисида январ ойида ўтказилган референдум кўпчилик овоз билан тасдиқланди. Кеча АҚШ давлат департменти матбуот вакили Филип Рекернинг айтишига кўра, Вашингтон маъмурияти Ўзбекистонда президентлик муддати “ўзбошимчалик“ билан узайтирилгани тўғрисида афсусланиш билдирган. Филип Рекер ўз сўзида давом этиб, биз президент Каримивни учрашувларимизда тилга олган жумладан стратегик ҳамкорлик декларатциясида қаид этилган ислоҳотларни амалга оширишга чақирдик, деди. АҚШ давлат департменти матбуот вакили Филип Рекер яна сўзига қўшимча қилиб, Ўзбекистонда инсон хуқуқлари, матбуот эркинлиги кўпроқ хурмат қилиниши шунингдек Ўзбекистон раҳбариятининг фаолиятларига баҳо бериш мақсадида мунтазам ва адолатли сайловлар бўлишини таъминлаш учун ислоҳотлар ўтказилиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG