Линклар

Собиқ қирол Зоҳиршоҳни ватанга олиб келиш мақсадида Афғонистон муваққат бош вазири Ҳамид Карзай бугун Римга келди.


Римда Карзайнинг Италия бош вазири Силвио Берлускони билан учрашиши ҳам белгиланган. Қайд этилишича, Карзай қирол билан биргаликда пайшанба куни Кобулга қайтади. Зоҳиршоҳнинг июн ойида иш бошлайдиган Лўя жирганинг биринчи ялпи мажлисини очиб бериши кутилмоқда. Мазкур кенгаш эса, Афғонистон доимий ҳукуматини сайлайди. Кобулдан олинган хабарларга кўра, Америка ва афғон ҳарбийларининг ал-қайда ва толиблар жангариларига қарши олиб бораётган амалиётларига бугундан бошлаб бир неча юз Британия аскарлари ҳам қўшилган. Британия расмийлари, бундай ҳаракат, терроризмга қарши уруш доирасида эканини билдиришди.
XS
SM
MD
LG