Линклар

logo-print

Минтақага сафарини давом эттираётган АҚШ давлат котиби Колин Пауэл, бугун Қуддусда бош вазир Шарон билан яна бир давра музокаралар ўтказди.


Айни пайтда Пауэлнинг Рамаллоҳда Ясир Арафат билан ҳам учрашиши белгиланган. “Мен Арафат билан учрашишга муштоқман. Фикримча, биз бир оз бўлса-да, илгари силжишга эришдик ва 24 соат ичида бу ижобий жараённи янада кенгайтиришга умид қилиб турибмиз. Аммо мен ҳозирча, нималарга эришамизу, нималарга йўқ - бу ҳақда гапиришни истамаган бўлардим, ”-деди АҚШ дипломатлари раҳбари Арафат билан учрашув арафасида. Бугун бир гуруҳ фаластинликлар билан учрашган Пауэл, тинчликка эришиш учун томонларнинг ўт очишни тўхтатиши ўта муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG