Линклар

Навбатдаги бир неча хабаримиз Яқин Шарқдаги вазиятга доир.


Бугун саҳарда Исроил ҳарбийлари Фаластин мухториятига қарашли Тулкарм шаҳрига қайта бостириб кирдилар, кейинги хабарларда бир неча соатлик хавфсизлик амалиётларидан сўнг, уларнинг яна шаҳарни тарк этганлари айтилади. Айни пайтда, Исроил қўшинларининг бошқа бир қисми Қуддус атрофидаги Фаластин ерларини ишғол қилди. Бундай ҳаракат, бош вазир Ариэл Шароннинг, Исроил қўшинлари бир ҳафта ичида Ғарбий соҳилдаги Женин ва Наблус шаҳарларидан олиб чиқилиши ҳақдаги баёнотидан кўп ўтмай содир бўлди. Рамаллоҳдаги Исроил ҳарбийлари, Ҳамас ташкилотининг икки маҳаллий раҳбарини қамоққа олдилар, кеча эса бу ерда Ясир Арафатнинг Фатаҳ ташкилоти етакчиларидан бири Марван Барготи олиб кетилган эди. Шароннинг айтишича, Барготи юзлаб исроилликларга қарши қотиллик содир этганлик айби билан, Исроил суди олдида жавобгарликка тортилади.
XS
SM
MD
LG