Линклар

logo-print

Тожикистон ва Қозоғистонда Ҳизб-ут-таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланаётган яна бир неча шахс қўлга олинди.


Тожикистон ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 15 апрел куни фаолияти таъқиқланган Ҳизб-ут-таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланаётганлардан яна бири ҳибсга олинган. Қайд этилишича, ушланган шахс Худойназар Асоев гуруҳнинг маҳаллий бўғини раҳбари деб гумон этилмоқда ва унинг ёнидан экстремистик руҳдаги ўндан ошиқ варақа топилган. Ўтган йили Тожикистон шимолида жами бўлиб йигирмадан ошиқ одам, Ҳизб-ут- таҳрирга аъзоликда айбланиб, қамалган эди. Айни пайтда, 15 апрел куни Қозоғистон жанубий вилоятларида ҳам айнан шу гуруҳга аъзоликда гумон этилаётган икки шахс ушланди. Қозоқ полициясининг билдиришича, мазкур шахслар, Исроилга қарши жиҳод эълон қилиш ва Марказий Осиёда исломий давлат қуриш даъват этилган варақаларни тарқатаётган пайтда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG