Линклар

logo-print

Ҳукуматнинг меҳнат қонунларини ўзгартиш режасига норозилик тариқасида бугун Италияда умумиллий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда.


Журналистлар бу ҳаракатни кеча бошлагани сабаб, бугун мамлакатдаги газеталар чиқмай қолди, темир йўл ва бошқа транспорт қатнови издан чиқди, Ал-Италия ҳаво ширкати эса, белгиланган парвозларнинг тўртдан уч қисмини бекор қилишга мажбур бўлди. Иш ташлаш, мамлакатдаги уч йирик касаба уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда, мазкур гуруҳларга жами бўлиб 11 миллион одам аъзо. Ишдан бўшатилган хизматчиларнинг ўз иш ўринларини талаб қилиши мумкинлиги ҳақдаги қонун бандини бекор қилишга қаратилган ҳукумат режаси, айниқса, кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда. Касаба уюшмалари, бундай ўзгариш ишчи-хизматчиларни энг фундаментал ҳуқуқдан маҳрум қилишини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG