Линклар

Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши аввалам бор томонларнинг бу борадаги интилишларига, улар олган мажбуриятларнинг бажарилишига боғлиқ.


Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл бугун Қуддусда ўзининг етти кунлик тинчлик миссияси якуни бўйича қилган чиқишида баён қилди. Бугун Пауэл Рамаллоҳда Фаластин етакчиси Ясир Арафат билан иккинчи давра сўзлашувларни олиб борди. Деярли икки соат давом этган музокаралар сўнгида чиқиш қилган Пауэл Арафатни террорчиликка қарши кескин чоралар кўришга чақирганини айтди.
"Арафат билан учрашувлар давомида мен унга фаластин маъмурияти ҳамда унинг раиси иккиюзламачилик сиёсатини тўхтатиб, террорга барҳам бериш борасида конкрет чоралар кўриши зарурлигини уқтирдим", - дея баён қилди Колин Пауэл, ўз сўзида давом этиб. "Исроил ҳусусида гапирадиган бўлсам дейди АҚШ давлат котиби, Исроил босқинчилик сиёсатини тўхтатиб, зудлик билан ўз қўшинларини фаластин худудларидан чиқариши керак". Колин Пауэлнинг таъкидлашича Бош вазир Шарон билан бу борада келишувга эришилган. Ариэль Шарон, гўёки Исроил қўшинларини фаластин ҳудудларидан келаси ўн кун давомида чиқаришга ваъда берган.
Фаластин раҳбари Ясир Арафат ўз чиқишида гарчи айрим фаластин ҳудудларидан Исроил қўшинлари чиқарилган бўлсада, бу билан вазият ўзгаргани йўқ.
"Улар, яъни исроилликлар фаластин халқига қарши босқинни давом эттирмоқда. Улар Президент Буш даъватларига, қатор Европа давлатлари раҳбарлари чақириқларига қарши чиқмоқда. АҚШ ва бошқа ғарб давлатларии Рамалоҳда исроил харбийлари жорий этган қамални бекор қилиш борасида амалий ҳаракатлар қилиши керак" - деди Арафат. Бир неча дақиқа олдин, Пауэл Миср раҳбари Хосни Маборак билан учрашиш мақсадида Қуддусдан Қоҳирага учиб келди. Шунингдек бошқа араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг ҳам Миср пойтахтига келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG