Линклар

Кўп йиллардан буён мухожиратда яшаб келаётган Афғонистоннинг собиқ қироли Зоҳир шохнинг бугун кечқурун Қобулга келиши кутилмоқда.


Собиқ монархнинг мамлакатга келиши олдидан пойтахт Қобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Зоҳир шоҳ ўзининг 8 оила аъзоси ва 12 маслаҳатчиси билан бирга Римдан Афғонистон вақтли идораси раҳбари Ҳомид Қарзай ҳамроҳлигида келади. Кеча Карзай Римга ташриф буюрган эди. 1973 йилда тахтдан ағдарилган Зоҳир шоҳ Римда жами 29 йил яшади. Собиқ қирол ва унинг оиласини Қобулда афғон харбий ҳизматчиларидан ташқари, 50 нафар Италия полициячиси ҳам қўриқлайди. Улар Афғонистонга Италия Бош вазири Сильвио Берлускони фармоиши билан уч ой муддатга юборилган. Қобулдаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар матбуот мулозими Майор Жан Ўз радиомизга берган интервьюсида сўнги пайтларда пойтахтда хавфсизлик билан боғлиқ вазият анча яҳшиланганини айтади. Бироқ Жан Ўзга кўра халқаро тинчликни сақловчи кучлар Зоҳир Шоҳ хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳеч қандай мажбурият олмаган.
"Авваламбор унинг ҳавсизлиги учун Афғонистон вақтли идораси жавобгар. Халқаро тинчликни сақловчи кучларнинг роли ҳардоимгидай Қобул кўчаларини қўриқлаш, шунингдек сарой атрофларида хавфсизликни таъминлашдан иборат" - дейди Майор Жан Ўз.
Зоҳир шох июн ойида чақириладиган Афғонистон оқсоқоллар кенгаши Лоя жирга илк мажлисини очиб беради. Лоя Жирга Афғонистоннинг янги хукуматини сайлаши керак.
XS
SM
MD
LG