Линклар

Исломобод расмийлари Ҳиндистонни Покистон дипломатини хибсга олиб, уни қийноқларга солганликда айблади.


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда айтилишича дипломат Али Аббас Дехлида Ҳиндистон махсус ҳизмати ходимлари томонидан олиб қочилган ва қамоқхонада қийноқларга солинган. Расмий Исломобод Ҳиндистоннинг бундай ҳаракатини провакация сифатида баҳолади. Сўнгги ойлар мобайнида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар жар ёқасига келиб қолган. Ҳар икки давлат чегараларида қўшинлар юқори даражадаги шай холатга келтириб қўйилган. Ҳиндистон Покистонни Қашмирда фаолият олиб бораётган эктремист гуруҳларни қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG