Линклар

Москвада ёш неофашистлар ташкилоти аъзолари бир афғон фуқаросини ўлдиришган.


У шаҳар кўчаларидан бирида қаттиқ калтакланганидан сўнг касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига махсус нота билан мурожаат қилиб, мазкур фалокат юзасидан ташвишланиш билдирган. Сўнгги кунлар мобайнида Москвада хорижий фуқароларга қарши бундай тажоввузларнинг кучайгани айтилмоқда. Одатда неофашист ташкилот фаоллари апрел ойида Адольф Гитлер туғилган куни арафасида анашундай қотилликларга қўл урадилар. Москвада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG