Линклар

АҚШ Хитой расмийларини разведка маълумотлари билан алмашувни кенгайтиришга чақиришди.


Вашингтоннинг фикрига кўра, бундай қадам терроризм билан курашни анча енгиллаштирган бўларди.

Гонконгга ташриф билан борган АҚШ тинч океани флоти қўмондони адмирал Деннис Блэрнинг сўзларига кўра, Хитой Филлиппин, Малайзия ва Сингапурдан фарқли ўлароқ, минтақада содир бўлгаётган ҳодисаларга оид маълумотлар билан алмашишдан ўзини тийишга харакат қилмоқда.

Бунга жавобан Хитой ташқи ишлар вазирлиги Пекин хорижий давлатлар билан терроризмга қарши кураш борасида фаол ҳамкорлик қилаётганини эълон қилди. Баёнотда ўтган куздан буён ал-Қаида террорчиларининг Хитой ҳудудларига ўтишларининг
олдини олиш мақсадида Покистон билан чегараларини қўриқлаш ишлари жиддий равишда кучайтирилгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG