Линклар

НАТО раҳбарияти Россия билан олий даражадаги учрашувлар ўтказиш ҳусусдаги қарорга келди.


НАТО бош котиби Жорж Робертсон Шимолий Атлантика иттифоқи Россия президенти Владимир Путинни 28 майда Римга таклиф қилаётганини эълон қилди. Шу куни Италия пойтахтида НАТО - Россия қўшма кенгашининг тузилиши расман эълон этилади.

Робертсонинг сўзларига кўра, қўшма кенгаш Россияга НАТОга аъзо давлатлар билан биргаликда тинчликни сақлаш амалиётлари, ядровий мудофаа ва қуролсизлантириш сингари масалаларнинг ҳал этилишида иштирок этиш имконини очади.
XS
SM
MD
LG