Линклар

БМТнинг уруш жиноятлари бўйича прокурори Карла Дель Понте Югославияда уруш жиноятчиларини Гаага трибуналига экстрадиция қилиш имкони очувчи қонун қабул қилингани муносабати билан мамнуният изҳор қилди


Белградда Югославия расмийлари билан ўтказган музокаралари якунида прокурор гумон этилаётган шаҳсларнинг аксарияти ўзларини адлия қўлига кўнгилли равишда топширишларига умид қилаётганини айтди.
Олдинроқ Югославия ҳукумати Гаага трибунали томонидан қидирилаётган 23 шаҳснинг кўнгилли равишда уч кун ичида ўзларини адлия қўлига топширишларини талаб қилган.
Қидирилаётган шаҳслар рўйҳатига Югославиянинг 10 фуқароси ва 13 босниялик серб кирган. Улар орасида шунингдек босниялик сербларнинг уруш давридаги етакчиси Радован Караджич ва харбий қўмондон Радко Младичлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG