Линклар

Европа Иттифоқи Исроил қўшинларининг Енин лагерида фаластинликларга қарши амалиётлари юзасидан xалқаро тергов ўтказиш талаби қўйилишини эълон қилишди.


Иттифоқ етакчилари Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес билан Испаниянинг Валенсия шаҳрида учрашишлари кутилмоқда.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Енин лагери Исроил қўшинлари томонидан бу ҳудудларда уч ҳафта давомида олиб борилаётган харбий амалиётлар чоғида ўта шиддатли отишмалар майдонига айланди.
Фаластинликларнинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари лагерда юзлаб одамларн, шу жумладан ёш болаларни ўлдирганлар. Бироқ Исроил расмийларининг сўзларига кўра, ҳақиқий рақам анча кичик бўлиб, отишмалар давомида фақат қуролли фаластинликлар нишонга олинган.
Фаластинликлар ва араб давлатлари ҳодиса юзасидан БМТ ҳомийлигида тергов ўтказилишини талаб қилишмоқда. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Мэри Робинсон, Британия ташқи ишлар вазири
Жэк Стро ва Эмнисти Интернейшнл ташкилоти ҳам бундай тергов ўтказилиши талаби билан чиқишди.
Ҳодиса содир бўлган жойни зиёрат қилган БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили манзарини “ақл баробар қилмас даржада даҳшатли”, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG