Линклар

logo-print

Хитой бош вазири Жу Ронгжи бугун Истанбулда қилган баёнотида, Хитой ва Туркия ўртасидаги савдо ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини айтди.


Туркия сафарининг сўнгги куни тадбиркорлар билан учрашуви чоғида Жу, Туркия билан эҳтимоли бўлган иқтисодий ҳамкорлик ва сармоя ётқизиш имкониятларини ўрганиш мақсадида, яқин фурсатда Туркияга хитойлик мутаҳассислар жўнатишини айтди. Жу сўзига қўшимча қилиб, Туркияга хитойлик сайёҳлар кўпроқ келишига имконият яратиш учун, Хитой бюрократик тўсиқларни камайтиришини айтди.
Туркия бош вазири ўринбосари Давлат Бахчели, 2008 йилда Пекинда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш доирасида, Туркия фирмалари инфраструктура лойиҳаларида қатнашсалар мамнун бўлишларини айтди.
XS
SM
MD
LG