Линклар

Бугун Женин қочоқлар лагеридаги фаластинликлар, Исроил харбий кучлари уч ҳафта давомида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб борган ҳужумлар натижасида ўлдирилган 35 кишини дафн қилдилар.


Ҳозиргача 39 фаластинлик ўлдирилгани тасдиқланди. Бироқ Фаластиндаги касалхона расмийлари, қулаган бинолар остидан яна юзлаб жасадлар олинишини айтдилар.
Тунда Исроил танклари лагердан олиб чиқилди, аммо қочқинлар лагери ва унинг атрофидаги қишлоқлар ҳамон қуршовда қолмоқда. Исроил расмийлари, Женинда бўлиб ўтган тўқнашувларда Исроилнинг 23 аскари ўлдирилганини айтдилар. Фаластин ахборот вазири Яссир Обид Раббо бугун, Исроил ўз қўшинларини олиб чиқиши ҳақдаги БМТ резолюцияларини ҳақиқатан ҳам бажармаганини айтди.
Айни пайтда, Испания ташқи ишлар вазири Жозеф Пик, Женинга қарши уюштирилган ҳужум, халқаро кузатувчилар томонидан ўрганилиши кераклиги борасидаги чақириққа қўшилди.
XS
SM
MD
LG