Линклар

logo-print

Бугун Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Майк Мор, агар Россия 2003 йил охиригача ташкилотга аъзо бўлолмаса, бу рахбарият муваффақиятсизлиги бўлишини билдирди.


Мор келаси йилнинг август ва октябр ойларида Мексикада бўладиган вазирлар даражасидаги учрашувларгача Россия ўз ташкилотига аъзо бўлмаса, хафсаласи пир бўлишини қўшимча қилди.
Мор: «Агар қаторимизда Россия бўлмаса, биз ҳақиқий Жаҳон савдо ташкилоти бўлолмаймиз»,-деди. Аммо у, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги музокараларнинг оғир бўлишини ҳам таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG