Линклар

Бугун Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.


Сўнгги пайтларда Адольф Гитлер туғилган куни муносабати билан бу ердаги айрим неофашист гурухларнинг чиқишлари анча фаоллашиб қолгани айтилмоқда. Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра пойтахтнинг аҳоли гавжум жойларида, жумладан Лужники ўйингоҳида назорат кучайтирилган. Бугун бу ерда Спартак ҳамда Марказий Армия Спорт клуби командалари ўртасида футбол матчи бўлиб ўтади. Айнан ана шу матч россиялик неофашистларнинг чиқишларига бахона бўлиши мумкинлигидан хавотирлар бор. Москва шаҳар мэри Юрий Лужков скинхадларни уларга қарши кескин чоралар кўришга тайёр эканидан огоҳлантирди. Россия ички ишлар вазирлиги ҳозирда мазкур радикал гурухнинг 10 мингга яқин аъзоси рўйхатга олинганини маълум қилди. Бироқ мустақил манбаалар уларнинг сони анча кўп эканини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG