Линклар

Югославия расмийлари уруш жиноятларида гумон этилаётган шахсларнинг кўнгилли равишда ўзларини Хага трибунали қўлига топшириш муддатини душанбага қадар узайтирди.


Бу ҳақда Югославия ички ишлар вазири Душан Михайлович бугун маълум қилди. Адлия вазири ўринбосари Небойша Шаркичга кўра гумон этилаётган айрим жиноятчиллар югослав хукумати чақириқларига тайёр эканликларини билдиришган. Бироқ сўз кимлар ҳақда кетяпти, Белград расмийси бу ҳақда маълумот бермади. Кеча Югославия армияси бош штаби собиқ раҳбари Драголюб Ойданич журналистларга берган интервьюсида келгуси хафтада Хага махкамаси олдида чиқишга тайёргарлик кўраётганини айтган. Америка Қўшма Штатлари Хага трибунали билан ҳамкорлик тўғрисида Югославия парламенти қабул қилган қонунни ижобий баҳолади. Давлат департаменти матбуот мулозими Ричард Баучерга кўра уруш жиноятларида гумон этилаётганларнинг бари ушланиб, Хага трибуналига топширилганидан сўнг американинг Белградга ёрдамлари қайтадан йўлга қўйилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG