Линклар

Бугун Вашингтонда жаҳоннинг энг тараққий этган етти давлати молия вазирлари ҳамда марказий банк раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.


Унда айрим давлатлардаги иқтисодий вазият, ривожланаётган давлатларга ёрдам, шунингдек террорчиликни молия билан таъминланишига қарши кураш масалалари мухокама этилмоқда. Учрашувда шунингдек Аргентина иқтисодий бўхронига оид кузатишлар ва Япониядаги ҳозирги вазият ҳам мухокамалар марказида бўлмоқда. Анжуманда ривожланган еттиликдан ташқари Россия молия муассасалари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Мухокамалар сўнгида Халқаро валюта жамғармаси ва жаҳон банки раҳбариятининг анжуман иштирокчилари билан учрашуви кутилмоқда. Молия муассасалари раҳбарларининг музокаралари глоболизмга қарши кескин намоишлар фонида ўтмоқда. Бугун Вашингтонда намоишчиларнинг қирққа яқини хибсга олинган.
XS
SM
MD
LG