Линклар

АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Уилям Борнс Жининда содир этилган хунрезликлардан дахшатга тушганини айтди.


Жума куни Исроил қўшинлари ғарбий соҳилдаги мазкур шаҳардан чиқарилганидан сўнг у ердаги холатни ўз кўзи билан кўриб қайтган Уилям Борнс халқаро гуманитар ташкилотларни азият чеккан фаластин қочқинларига ёрдам беришга чақирди.
АҚШ Президенти Жорж Буш иордан дарёсининг ғарбий соҳилида сўнгги уч хафта мобайнида содир этилган қон тўкилиш сабаблари холисона ўрганиб чиқилиши кераклигини урғулади. Шу ойнинг бошларида Исроил харбийлари мазур минтақада олиб борган амалиётлар давомида юзлаб фаластин қочқинлари ўлдирилган эди. Оқ уй матбуот мулозими Ари Флейшернинг таъкидлашича фақат холис текширувгина хунрезлик сабабларини очиб бериши мумкин.
Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин фаластин қочқинлар лагерига махсус гурух юборилиши ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Унга кўра БМТ вакиллари Исроил билан ҳамкорликда Жининда сўнгги уч хафта давомида бу ерда содир этилган қотиллик сабабларини ўрганиб чиқишлари керак. Олдинига Америка Қўшма Штатлари бу борадаги Хавфсизлик Кенгаши қарорига қарши чиққан эди. Бироқ, кейинчалик Исроил БМТ миссиясининг Жининга киритилишига эътироз билдирмаганидан сўнг, Вашингтон ҳам ўз позициясини ўзгартирди.
XS
SM
MD
LG