Линклар

logo-print

Бугун АҚШ давлат котиби ўринбосари Уильям Бёрнс Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан унинг қуршов остидаги Рамаллоҳ қароргохида музокаралар олиб борди.


Аммо Арафат маслаҳатчиси Муҳаммад Рашиднинг айтишига қараганда, Ғарбий соҳилда Исроил кучлари ва фаластинликлар ўртасида давом этаётган кескин вазиятни ҳал этиш борасида жуда кам натижага эришилган. Фаластиннинг хавфсизлик масалалари бўйича расмий вакили Жибрил Ражубнинг Рамаллоҳда матбуот конференциясида қайд қилишича, Исроил ва Фаластин ўртасида хавфсизлик борасида ҳамкорликни қайта бошлаш имконсиздир. Унинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Ариел Шароннинг сиёсати биргаликда ишлаш имкониятини йўқ қилган. Исроил кучлари Рамаллоҳ ва Байтулҳам шаҳарларида 400 дан ошиқ фаластинликни, шу жумладан, Арафатни қуршов остида сақлашни давом эттирмоқда. Бугун Рамаллоҳда Исроил билан ҳамкорлик қилганида айбланган 3 нафар Фаластинлик жангарилар томонидан отиб ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG