Линклар

Кеча Францияда президентлик сайловларининг биринчи давраси кутилмаган натижалар билан якунланганидан кейин бугун сиёсий лидерлар амалдаги президент Жак Ширакни қўллаб-қувватлашни бошладилар.


Дастлабки натижаларга қараганда, чет элликларни ёқтирмаслиги билан танилган миллатчи Жан-Мари Ле Пен 5 май куни ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи даврасида Ширакнинг рақиби бўлади. Социалистик ва коммунистик партияларнинг раҳбарлари шунингдек, мусулмон ва яҳудий жамоаларининг лидерлари Ле Пеннинг ҳокимиятга келишига йўл қўймаслик мақсадида Ширак атрофида кучларини бирлаштиришмоқда. Ле Пен сайловнинг биринчи даврасида муваффақиятга эришгани кеча тунда Франциянинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Парижда норозилик номойишлари ўтказилганига сабаб бўлди, политция пойтахтдаги норозилик номойишлари зўравонликка айланганидан кейин кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
XS
SM
MD
LG