Линклар

Бугун Эрон президенти Муҳаммад Хотамий Марказий Осиё сафарини бошлаш учун икки кунлик ташриф билан Ашхободга боради.


Хотамий ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида олиб бориладиган учрашувлар кун тартибида иқтисодий ҳамкорлик ва Афғонистонни қайта қуриш масалалари муҳокама қилиниши кутилади. Бу Хотамийнинг Туркманистонга қиладиган иккинчи ташрифи бўлади. У сўнгги марта 1997 йили у ерда бўлганида Эрон ва Туркманистон ўртасида газ қувурини очиш маросимида иштирок этган эди. Эрон президенти Туркманистон сафаридан кейин Қозоқистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG