Линклар

Австриялик журналист Фридерих Ортер ва белоруслик журналист Павел Шеремет Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг журнализм ва демократия мукофотига сазовор бўлишди.


Ҳар йили Ташкилотнинг парламент ассемблеяси, ўз фаолиятлари орқали инсон хуқуқлари, демократик принциплар ва информация оқимларини олға сурган журналистларни таркибида 20.000 доллар бўлган мукофот билан тақдирлайди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ортернинг Болқонда ва Афғонистонда олиб борган мухбирлик ишини юқори баҳолади. Шеремет эса Белорусда инсон хуқуқлари поймол этилаётганини ва сўз эркинлиги бўғиб қўйилганини, жумладан, дараксиз йўқолган сиёсатчилар ва журналистлар ишини ёритгани учун халқаро ташкилот мукофотига лойиқ деб топилди. Шеремет ҳозир Россиянинг ОРТ телеканалида ишламоқда. У ўзининг журналистик фаолияти учун бир неча ой ҳибсда сақланганидан кейин Белорусни тарк этган.
XS
SM
MD
LG