Линклар

logo-print

Бугун БМТнинг инсон хуқуқлари коммиссияси Эронда инсон хуқуқлари поймол этилаётгани қораланган резолюцияни рад қилди.


Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланган резолюцияда Эрон, маҳбусларни қийноқларга солишни тўхтатишга, сўз эркинлигини беришга ва озчиликни ташкил этган миллатлар камситилаётганига барҳам беришга чақирилди. Аммо таркибида Қўшма Штатлар бўлмаган инсон хуқуқлари коммиссиясига аъзо 53 давлат резолюцияни 20 га 19 нисбат овоз билан рад қилди, 14 давлат овоз беришдан сақланди. Исломий конференция ташкилоти БМТнинг инсон хуқуқлари каммисиясини таклифни кун тартибидан чиқаришга чақирди. Покистоннинг коммиссиядаги номоёндаси Исломий конференция ташкилоти номидан чиқиш қилиб, инсон хуқуқлари вазиятини сиёсий мақсадларга асосланган резолюциялар орқали яхшилаб бўлмаслигини таъкидлади. БМТнинг инсон хуқуқлари коммиссияси ўзининг ўтган йиллик учрашувларида Эронда инсон хуқуқлари поймол этилаётганини танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG