Линклар

Кеча Эроннинг Бокудаги элчиси Ахад Газай Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиевнинг Янги Озарбайжон партияси томонидан нашр қилинган хариталар борасида норозилик билдирди.


Чунки мазкур сиёсий хариталарда Эроннинг айрим шимолий худудлари Озарбайжон территориясига киритилган. Элчи Газай президент Алиевни хариталар икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларни совуқлаштириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Алиев Эронни шанба куни нашр қилинган хариталарга эътибор бермасликка чақириб, Озарбайжон Эроннинг ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилишини айтди. Алиев икки томонлама алоқаларга зарар етказган хариталардан ҳафсаласи пир бўлганини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG